Қозоғистон Ўзбекистонга ўз вакцинасини таклиф қилди

Қозоғистон Ўзбекистонга ўз вакцинасини таклиф қилди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Абдуҳаким Хаджибаевга Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналаридан бирида Қозоғистоннинг инактивацияланган QazCovid-in вакцинасини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Туғжанов бошчилигидаги делегация 4 март куни Ўзбекистонга хизмат сафари билан ташриф буюрди, деб хабар қилди Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон ҳукумат делегацияси, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев билан учрашди.

Ерали Туғжанов ўзбекистонлик ҳамкасбларини Қозоғистоннинг юқори технологик тиббий хизмат кўрсатувчи етакчи тиббиёт марказларига ташриф буюришга, бирламчи тиббий ёрдам муассасалари даражасида ахборот технологияларининг жорий етилиши, шунингдек, фармацевтика ишлаб чиқариши билан танишишга таклиф қилди.

Қозоғистон Республикаси вазири икки вазирлик ўртасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни биргаликда ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Маълум қилинишича, QazCovid-in вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда, унинг дастлабки самарадорлиги 96% га баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!