Қозоғистон чегарада назорат чораларини кучайтирди, сабаб...

Қозоғистон чегарада назорат чораларини кучайтирди, сабаб...

Қозоғистон чегарасида, жумладан, аэропортларда ҳам маймунчечак туфайли назорат чоралари кучайтирилди. Касаллик қайд этилган мамлакатлардан келаётган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бугунги кунга қадар Қозоғистонда бирорта ҳам маймунчечакдан касалланиш ҳолати кузатилмаган. Шунга қарамай, мамлакатнинг санитария-карантин пунктларида кўрилган чора-тадбирлар касалликнинг кириб келиш хавфини камайтиради.

Қозоғистонликлардан қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда:

  • касал одамлар ва ёввойи ҳайвонлар билан алоқадан сақланиш;
  • ҳайвонлар ёки уларнинг маҳсулотлари билан контактга киришганда ҳимоя кийимлари ва қўлқоплардан фойдаланиш;
  • қўлларни мунтазам равишда ювиш ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш.

Шунингдек, касалланиш ҳолатлари қайд этилган мамлакатларга зарур бўлмаса бормаслик тавсия этилади. Тошма, юқори ҳарорат ва бошқа белгилар пайдо бўлса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!