Қорақалпоғистондаги боғча раҳбарларига жиноий иш очилди

Қорақалпоғистондаги боғча раҳбарларига жиноий иш очилди

Беруний туманидаги 16-боғчанинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Мансабдор шахслар ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан жуда кўп миқдордаги иш ҳақларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Бу бўйича ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган. Прокуратура шу хабар юзасидан текширув ўтказган.

16-боғча мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!