Қирғизистон ЕОИИда ягона сунъий интеллект марказини яратишни таклиф қилди

Қирғизистон ЕОИИда ягона сунъий интеллект марказини яратишни таклиф қилди

«Мамлакатларимизнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва сунъий интеллект, жумладан, тиббий маълумотларни қайта ишлаш бўйича минтақавий марказ ташкил этишни таклиф қиламан.

Нега биз шифокорлар ва фуқароларимизга тиббий маълумотларни янада самаралироқ таҳлил қилиш ва тўғри ташхис қўйишга ёрдам берадиган ягона рақамли хизматни ярата олмаймиз?», - деди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров.

Унинг фикрича, марказни яратиш катта сармояни талаб қилмайди ва Бишкек сайт беришга тайёр.

▪️Аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Арипов ЕОИИга аъзо барча давлатлар учун ягона давлат хизматлари порталини яратишни таклиф қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!