Қирғизистон бош вазири ниқоб тақмагани учун жаримага тортилди

Қирғизистон бош вазири ниқоб тақмагани учун жаримага тортилди

Қирғизистоннинг янги бош вазири Кубатбек Боронов санитария меъёрларини бузгани учун мамлакат халқидан кечирим сўради ва жаримага тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Мамлакатда 17 июнь куни бош вазир ваколатларини топширишга бағишланган расмий маросим ўтказилган, янги бош вазир Кубатбек Боронов ҳукумат курсисини Муҳаммедкалий Абилгазиевдан қабул қилиб олганди.

Ўша маросимда олинган фотосурат ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлганди. Чунки ҳукумат аъзолари ниқоб тақишмаган, оралиқ масофага риоя қилишмаганди. Хусусан, Боронов ва Абилгазиевлар ҳам.

Бугун мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков амалдорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларини бузишганини танқид қилди. Шунинг учун ҳукуматнинг барча аъзолари жарима тўлаши керак, деди президент. Фақат оддий ходимлар бундан истисно, чунки улар бошлиқларнинг буйруғини бажаришган.

Шундан сўнг янги бош вазир мамлакат халқидан санитария меъёрларини бузгани учун кечирим сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!