“Қасоскорлар” фильмидан қувилган “Халк”

“Қасоскорлар” фильмидан қувилган “Халк”

Голливуд актёри, “Эмма” номзоди Марк Руффало яқинда Жимми Фелон кўрсатувида айтган сўзлари учун “Қасоскорлар” фильмидаги “Халк” ролидан айрилди.

Кўрсатувни олиш жараёнида Руфалло “Қасаскорлар” картинасининг тўртинчи қисми қандай ном билан аталиши ҳақида маълумот берган экан. Кўрсатув олинганидан сўнг актёр бошловчи Фелон билан Твиттер ижтимоий тармоқлари орқали унинг сўзларини кесиб ташлашини сўраган. Унинг бу илтимоси эса қисман бажарилган.

Кўрсатув тўлиқ талқинда эфирларга узатилди. Аммо актёрнинг фильм номланиши ҳақидаги сўзлари турли қўшиқлар билан ўзгартирилган бўлса ҳам намойиш этилди. Мухлислар кўрсатув давомида актёрнинг оғиз қимирлатишига қараб фильмнинг сўнгги қисми “ Қасоскорлар: Сўнгги қасоскор” деб номланишини билиб олишди.

Бу ҳодисага картинанинг режиссёрлари ака-ука Энтони ва Жо Руссо оддий ва аниқ жавоб беришди. “Марк, сен ишдан ҳайдалдинг”.

Мухлислар бу ҳодисадан сўнг эсанкираб қолишди. Руффалонинг қилган иши ҳазилми ёки ҳақиқатан ҳам картинадан кетми?

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!