Путин ва Алиев Бокуда президентларнинг қўшма декларациясини имзолади

Путин ва Алиев Бокуда президентларнинг қўшма декларациясини имзолади

19 август куни Бокуда Владимир Путин ва Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, унинг якунларига кўра, етакчилар қатор давлатлараро ҳужжатларни имзолади.

Озарбайжон матбуотининг хабар беришича, президентлар иштирокида имзоланган ҳукуматлараро ва бошқа ҳужжатлар алмашилган. Имзоланган олтита ҳужжат орасида учта келишув ва учта меморандум, шунингдек, қўшма баёнот бор.

– Бугун қабул қилинган ҳужжатлар, жумладан, биринчи навбатда, президентларнинг қўшма декларацияси муносабатларимиз дўстлик ва иттифоқчиликка асосланганлигини яна бир бор тасдиқлайди. 2022 йил февраль ойида имзоланган Иттифоқчилик ҳамкорлик тўғрисидаги декларация қоидалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мамлакатларимиз иттифоқчи, дўст, яқин ҳамкор ва қўшни сифатида ҳаракат қилмоқда, — деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар якунлари бўйича матбуотга берган қўшма баёнотида.

Қўшма баёнотдан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида, соғлиқни сақлаш, тиббиёт таълими ва фан соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.

Шунингдек, меҳнат инспекцияси масалалари, иқлим ўзгариши масалалари бўйича, шунингдек, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва Озарбайжон экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Имзолаш маросими Озарбайжон президентининг Загулба қароргоҳида бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!