Путин Россияга кўчиб келганларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Путин Россияга кўчиб келганларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Путин Ғарбнинг «неолиберал мафкураси»ни рад этгани учун Россияга кўчиб келганларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Россия президенти Владимир Путин «анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларига» содиқлиги сабабли Россияга кўчиб ўтишга қарор қилган хорижликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб ёзади «РИА Новости».

Ҳужжатга кўра, хорижий давлатлар фуқаролари Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олиш учун квотани ҳисобга олмаган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, улар рус тилини билишларини ва рус тарихини билишларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб қилинмайди.

Россияга кўчиб ўтувчилар учун асосий талаб - «анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларига» риоя қилиш ва «анъанавий қадриятлар» га зид бўлган «бузғунчи неолиберал мафкуравий кўрсатмаларни юклайдиган сиёсатни рад этиш».

«Россия маънавий-ахлоқий қадриятларига» содиқлигини билдирган хорижликларга бир марталик уч ойлик визалар бериш дипломатик миссия раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.

Россия ҳукумати фикрига кўра, «рус анъанавийлари» га зид бўлган қадриятлар тарғиб қилинадиган мамлакатлар рўйхати Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан Россия ҳукумати томонидан тасдиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!