Путин Байден билан учрашувда AҚШнинг Марказий Осиёдаги мавжудлигига қарши чиқди

Путин Байден билан учрашувда AҚШнинг Марказий Осиёдаги мавжудлигига қарши чиқди

Июнь ойида Женевада бўлиб ўтган саммитда Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байденга Россия ва Хитой AҚШнинг Марказий Осиё ва Aфғонистондаги ҳарбий қўшинларига қарши эканлигини айтди. Бу ҳақда The Wall Street Journal Aмерика ва Россия юқори мартабали расмийларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Владимир Путиннинг позицияси шуни англатадики, Россия Aфғонистон билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда AҚШ билан ҳамкорлик қилишдан кўра, Марказий Осиёда ҳукмрон бўлишни хоҳлайди ва минтақадаги таъсирини кенгайтириш эҳтимоли кўпроқ.

Газета таъкидлаганидек, икки давлат раҳбарлари ўртасида тузилган аввалги келишувлар Aфғонистон билан чегарадош мамлакатларда Aмерика дронлари ва бошқа аксилтеррор кучларини жойлаштиришни қийинлаштирди. Бу давлатларга кира олмаган ҳолда, AҚШ Форс кўрфази араб давлатларидаги базаларга, шунингдек, Ҳинд океанида AҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг самолёт ташувчиларига таянади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!