Польшада полиция мамлакат расмийларига оммавий норозилик намойишлари билан таҳдид қилди

Польшада полиция мамлакат расмийларига оммавий норозилик намойишлари билан таҳдид қилди

Польша полициячилари ҳукуматни ҳуқуқ-тартибот идораларини молиялаштириш қоидаларини ўзгартирмаса, оммавий норозилик намойишлари билан таҳдид қилмоқда.

Бу ҳақда RMF24 радиостансияси маълум қилди.

"Касаба уюшмаси намойишни қайта бошлашни истисно этмаяпти ва баъзилар норасмий равишда 11 ноябрь куни "ит гриппи" бўлиши мумкинлигини айтишмоқда, бунинг натижасида полициячилар касаллик таътилига чиқишлари керак бўлади", дейилади хабарда.

Касаба уюшмаси ва ҳокимият яқин кунларда кейинги режаларни муҳокама қилади.

Намойишчилар вакиллари Польшанинг армияга сарфлаётган харажатлари ортиб бораётганига, полиция эса четда қолаётганига эътибор қаратишмоқда.

"Бу Сейм спикерига қилинган сўнгги мурожаатнинг мавзуси бўлди, биз полиция харажатлари ялпи ички маҳсулотга боғлиқ бўлишини кутмоқдамиз, бунинг натижасида полиция ҳар қандай қонунлар ёки алоҳида ҳокимиятларнинг имтиёзларидан мустақил бўлади" - деди раҳбарлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!