Польша президенти ХОҚ раҳбари бўлиш учун даъвогарлик қилмоқчи

Польша президенти ХОҚ раҳбари бўлиш учун даъвогарлик қилмоқчи

Польша президенти Анжей Дуда Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари бўлмоқчи.

Бу ҳақида мамлакатнинг собиқ президенти Александр Квасьнеский хабар қилди.

Дуда 2025 йилда Польша президентлигидан кетади. ХОҚ раҳбарлиги учун сайлов ҳам келаси йили бўлади.

"Анджей Дуда президентликдан сўнг нима қилиш ҳақида ўйлаяпти. Лекин мен унга ҳақиқатга яқинроқ нарсани маслаҳат берардим. ХОҚда ташкилот аъзолиги, президентлиги учун танлов қилишнинг ўз қоидалари бор. ХОҚнинг таркибига асосан спортчилар, мураббийлар ва Олимпиячилар киришади.

Сиёсатчи фойдаланиши мумкин бўлган кичик лазейка бор - лекин бу шунчаки менинг назарий фикрим.

Агар сиёсатчи Олимпия ўйинларининг ташкилотчиси ёки ташкил этилишига катта ҳисса қўшган бўлса... Лекин Польшада хеч қандай Олимпиада бўлмаганлигини яхши биласиз", - деди Квасьневский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!