Пирло Роналдунинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Пирло Роналдунинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло ҳужумчи Криштиану Роналдунинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Роналдунинг ҳолати яхши. Табиийки, бошқалар каби, у ҳам Чемпионлар Лигасини тарк этганимиздан афсусда.

Миш-мишлар пайдо бўлиши табиий, чунки у Месси билан бир қаторда дунёдаги энг муҳим футболчиси. Роналду ҳар доим "Ювентус" да яхши ўйнаган, 90 дан ортиқ гол ургани бунга далолат қилади.

Бизга бундай тажрибали футболчилар керак. Фақатгина ёш ўйинчилардан иборат жамоа тузиб бўлмайди», - деди мураббий.

Хабар қилинишича, Роналдунинг ўзи «Реал» га қайтмоқчи.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!