Остонада ШҲТнинг “Яшил белбоғ” дастурини амалга ошириш бўйича икки йиллик Қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланди

Остонада ШҲТнинг “Яшил белбоғ” дастурини амалга ошириш бўйича икки йиллик Қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланди

22-май куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг атроф-муҳит масалалари бўйича бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Учрашувда делегациялар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда 2025-2027-йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик консепсиясини амалга ошириш муҳим эканлигини таъкидладилар. Шунингдек, ШҲТнинг 2024-йилни Экология йили деб эълон қилиш бўйича Ҳаракатлар дастурини амалга оширишга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар ШҲТ Котибиятига 2024-йил 3-4-июл кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг чиқиндиларни самарали бошқариш тўғрисидаги баёноти, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолашни таклиф қилдилар.

Тадбир доирасида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан 2024-2026-йилларга мўлжалланган ШҲТнинг “Яшил белбоғ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқладилар.

Шу билан бирга, ШҲТга аъзо давлатларнинг экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича қўшма ёндашувлари ҳамда 2025-2027-йилларда ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик консепсиясини амалга ошириш режаси тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!