«Омикрон» — коронавируснинг охирги штамми эмас — вирусолог

«Омикрон» — коронавируснинг охирги штамми эмас — вирусолог

«Омикрон» — коронавируснинг охирги штамми эмас, аммо ундан кейин пандемия сусайиши мумкин. Бу ҳақда россиялик вирусолог Виталий Зверев "Интерфакс агентлигига" берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Омикрон"ни коронавируснинг сўнгги босқичи, дейиш мутлақо нотўғри. Ҳеч ким янги вариант пайдо бўлмаслигига кафолат бера олмайди. Аммо пандемия, албатта, сусаяди ва тажрибага кўра, янги шакллар аввалгиларига қараганда енгилроқ бўлади. Ҳар доим шундай бўлган», деди вирусолог.

Аввалроқ иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Владислав Жемчугов коронавируснинг «омикрон» штамми тарқалиши мамлакатда эпидемияга қарши курашни осонлаштирадиган маълум ижобий жиҳатларга эга эканлигини тушунтирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!