Олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш тарафдоримиз- Баҳром Абдуҳалимов

Олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш тарафдоримиз- Баҳром Абдуҳалимов

Фарғонада бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашувда "Адолат" социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сайлов олди дастуридан ўрин олган таълим соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган таклиф ва ташаббуслар ҳақида сўз юритди.
Ўқитувчилар обрў-эътибори ва ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида” қонун қабул қилинишида ташаб¬бускор бўлишини қайд этди.


–Биз олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилиш тарафдоримиз, – дейди номзод Баҳром Абдуҳалимов. – Рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жамиятга катта наф беради. Ҳар кимга олий таълим олиш ҳуқуқи эркинлигини ҳамда рейтинги юқори бўлган талабаларнинг бепул олий таълим олишини кафолатлаймиз. Олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклини янада кенг жорий этиш чораларини амалга оширамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (7 )

    Avazbek
    t.me/Kulgili_rasmlar7
    Wirina
    Ha faqat o'qituvcholarkini kotariwuvir....
    Wirina
    Kochirmakaw... prizident òqituvchini oyligini kòtaraman desa hammeng wundey deyiwuvir...Jamiyatda ulardanam bowqa insonlar, kasblar, jonkuyarlar vatanning asl mehnatkawlari ham bor...
    Axmad
    Talim talim deysilar talim olgandan keyin ishni uzi yuq dimlomni olib rossiyaga yoki turkiyga marhamat muhojirlika
    J
    Мана бу бўладиган гап
    Iskandar
    hay hay hay kochirmakaw mas ozbechilik