Оксфорд луғати йил сўзини танлади (видео)

Оксфорд луғати йил сўзини танлади (видео)

Оксфорд луғати 2018 йилнинг “йил сўзи” сифатида toxic (заҳарли) сўзини танлади. Таъкидланишича, ушбу сўз инглиз тилида XVII аср ўрталарида пайдо бўлган. 

Луғат муаллифларининг таъкидлашича, ушбу сўзга қизиқиш жорий йилда анча ошган. Бу сўзнинг маъноси келтирилган саҳифани кўриш сони 45 фоизга кўпайган. Ушбу сўз “заҳарли кимёвий моддалар” , “заҳарли маскулинлик” ва “заҳарли модда” ибораларида кўпроқ қўлланган.  

Мутахассисларнинг фикрича, “заҳарли кимёвий моддалар” ва “заҳарли модда” ибораларига қизиқиш Буюк Британияда ГРУнинг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарлангандан кейин ошган. “Заҳарли маскулинлик” ибораси эса жинсий тегажоғликлар билан боғланган бўлиб, бу билан боғлиқ бир нечта можаролардан кейин долзарб иборага айланган. Бундан ташқари, бу иборанинг оммавийлашишига жинсий тегажоғликларга қарши #MeToo ҳаракати сабабчи бўлган.

2017 йилда луғат йил сўзи сифатида “ёшлар исёни” (youthquake) сўзини танлаганди.

Бундан аввалроқ Collins Dictionary луғати ноширлари 2018 йилнинг бош сўзи сифатида “single-use” – “бир марталик” иборасини танлашганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!