Нурсултон Назарбоев христиан оилада туғилганми?

Нурсултон Назарбоев христиан оилада туғилганми?

“Россия 24” телеканалининг журналисти Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевдан интервью ола туриб, ундан куч ва ғайратга тўла “президентлик сири”ни очишни сўради.
 
Мухбир Нурсултон Абишевич ёшлигида оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланганлигини ҳам алоҳида эслатиб ўтди.
 
Қозоғистон етакчисининг узоқ йиллик фаоллиги сири унинг ўз ишига бўлган муносабатида.
 
“Агар бажараётган ишинг ўзингга ёқса ва бу ишни севсанг, худди ишламаётгандек давом этаверасан. Меҳнат инсонни тонусда ушлашга мажбурлайди, демак, сен бу тонусни ўзинг қўллаб-қувватлашинг шарт. Ўзингни бўш қўйиб юбормасдан, доим “отнинг устида”, яъни, олдинда бўлишинг керак. Президент фидойи бўлиши керак – бу чекингга тушган тақдир”, деб таъкидлади Назарбоев.
 
Шу билан бирга у, инсон доимий равишда ўз устида ишлаши ва соғлигига эътиборли бўлиши лозимлигини ҳам айтиб ўтди.
 
У ўз ёшлигини эслаб, оддий христиан оиласида туғилгани ва болалигидан ота-онасига ёрдам бергани, мактабдан сўнг оғир меҳнат билан шуғуллангани, университетни битирганидан сўнг эса муҳандис бўлиб ишлаганини, бу эса у учун енгил бўлмаганини ҳам айтиб ўтди.
 
“Мен ҳаммасига чидайман. Лекин, доим ўз устимда ишлашга ҳаракат қиламан”, дейди у.

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!