“North-Western Cargo” авиакомпанияси Тошкентга юк рейсларини йўлга қўймоқда

“North-Western Cargo” авиакомпанияси Тошкентга юк рейсларини йўлга қўймоқда

“North-Western Cargo” авиакомпанияси Хитойнинг Сиан шаҳридан Тошкентга юк рейсларини йўлга қўймоқда.

Хитойнинг “North-Western Cargo International Airlines” авиакомпанияси Сиандан Тошкентга юк рейсларини йўлга қўймоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 4 сентябрга белгиланган.

Сиан — Тошкент — ​​Сиан йўналиши бўйича парвозлар юк кўтариш қуввати 25 тоннагача бўлган Boeing 757-200 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Дастлабки босқичда парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади, кейинчалик парвозлар сони ҳафтасига уч мартага етказилади.

“North-Western Cargo International Airlines” компанияси штаб-квартираси Сиан шаҳрида жойлашган Хитойнинг юк ташувчи авиакомпаниясидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!