Номаълум шахс 20 нафар мактаб ўқувчисини яралади

Номаълум шахс 20 нафар мактаб ўқувчисини яралади

Номаълум киши Пекин шаҳридаги Ксиченг мавзусида жойлашган бошланғич мактаблардан бирига бостириб кириб 20 нафар ўқувчига жароҳат етказди, деб хабар қилмоқла Russia Today Хитойнинг CGTV телеканалига асосан.

Хитойнинг People s Daily нашри хабарига кўра, айни дамда ушбу жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳисбга олинган. Жароҳатланган ўқувчилар шифохонага жойлаштирилган. Жиноятчи қандай қуролдан фойдалангани ва ушбу жиноятнинг мотивлари ҳозирча хабар қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Хитойдаги болалар боғчаларидан биринга ошхона пичоғи билан қуролланган аёл ҳужум қилиб 14 та болага жароҳат етказган эди. 2017 йилнинг январ ойида ҳам шунга ухшаган жиноят содир бўлган, унда жиноятчи 11 нафар боғча болаларига жароҳат етказган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!