Ногиронликни белгилаш юзасидан эътирозар бўлса қаерга мурожаат қилиш керак?

Ногиронликни белгилаш юзасидан эътирозар бўлса қаерга мурожаат қилиш керак?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Умарали Назарматов жавоб беради: 

— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга кўра, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома:
📌 боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш;
📌пенсияларга устамалар қўшиш; 
📌 болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома бериш икки  қисмдан иборат:

❗️Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан хулоса чиқарилган кундан тиббий текширилувчига ТМЭК маълумотномасининг Б қисми берилади. 

❗️ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, истисно ҳолларда эса, туманнинг узоқда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда ўн кун муддатда пенсия ва нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. 

❕Маълумот учун: ҳозирда барча ТМЭКларда “ТМЭК электрон дастури” мавжуд бўлиб, ушбу дастурга ногиронлик белгиланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар узоғи билан 3 кун ичида киритилади ва автоматик тарзда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси билан ўзаро электрон маълумот алмашилади. 

❗️Бу ўз навбатида нафақалар вақтида тайинланишига олиб келади.

Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади. 
Бу маълумотнома Пенсия жамғармаси бўлимига ҳам тақдим этилади.

🔽Норозилик бўлган тақдирда...

Тиббий кўрикдан ўтказилувчи ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда, бир ой мобайнида бош ТМЭКга мурожаат қилиши мумкин.

Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. 

Фуқаро бош ТМЭК хулосасига ҳам рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агенлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли. 

📌Ногиронликни белгилаш билан боғлиқ саволларингизга Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилган ҳолда жавоб олишингиз мумкин:  (71) 277-28-95;  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!