Навоийда автомобилларга газ тўлдириш компрессор газ станцияси аукционга чиқарилди

Навоийда автомобилларга газ тўлдириш компрессор газ станцияси аукционга чиқарилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

Бироқ, амалиётда тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

Мисол учун, “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилояти минтақавий филиали томонидан “Ш.А.” МЧЖга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 18,6 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Кредит шарт­номаси бўйича масъулияти чекланган жамият раҳбари ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаганлиги сабабли, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 16.05.2024 йилдаги ижро варақасига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган 2 та “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор газ станцияси”га, 1 та “1000 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплекси”га, 1 та “Гул кўчатлари етиштиришга мўлжалланган гулбоғхона”га, 1 та омборхона ва биноларга қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Навоий вилоят бошқармасига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида жамият раҳбари ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилиб, банк ҳисобрақамларига электрон инкассо топшириқномалар юборилган, барча мол-мулклари тақиққа олиниб, хатланган.

Аммо, қарздорлик тўланмаганлиги натижасида гаров таъминоти сифатида қўйилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор газ станцияси”га ва “1000 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплекси” қарздорликни бартараф этиш мақсадида электрон онлайн аукционга чиқарилди.

Кредит маблағи ўз вақтида тўлаб борилганида шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас ва келгусида бошқа бир тадбиркорнинг кредит ресурсларидан фойдаланишига замин яратилган бўлар эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!