Намозда қичқирадиган бола

Намозда қичқирадиган бола

Масжиднинг имоми айтиб беришича, ўн ёшлар атрофидаги бир болакай бор эди. Жамоат намозини канда қилмас, доим имомнинг орақасида, биринчи сафда бўларди. Имомнинг қироати асносида у қичқирарди. Хоссатан, Фотиҳа сурасининг сўнгида баланд овоз билан: «Амииин» дерди. Унинг бу қилиғидан бошқа намозхонлар малолланар эдилар. Имом ҳар гал насиҳат қилмоқчи бўларди. Аммо у салом берилиши биланоқ, чопиб масжиддан чиқиб кетарди. Унга етиб олиш имконсиз бўларди. Бир гал имом намоз сўнгида салом берибоқ, орқасига қараб болани тутди-да:

– Нега бундай қиласан? – деб сўради.

Болакайнинг жавоби ажойиб бўлди:

– Уйимиз масжидга яқин. Отам намоз ўқимайдилар. Мен овозим микрофондан ҳам баланд бўлишини, отам менинг овозимни эшитиб, намоз ўқиётганимни билишларини, масжидга келиб бошқалар каби намоз ўқишларини хоҳлайман!

Имом айтади: «Унинг бу гапидан этим жимирлаб кетди. Кичкинагина болада шундай катта қалб қаердан пайдо бўлган?!».

Имом ва ўша болакайнинг қўни-қўшниларидан бир неча киши бўлиб, унинг отасига насиҳат қилмоқчи бўлиб боришибди. Бўлган воқеани айтиб насиҳат қилишибди. Намознинг аҳамиятини, уни тарк қилганга қандай жазолар борлигини эслатишибди. Имом айтади: «Аллоҳга қасам, боланинг отаси бу воқеадан сўнг намозни бирор марта ҳам қолдирмайдиган, барча фарз намозларни масжидда адо этадиган бўлди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!