Намибия ҳукумати ёввойи ҳайвонларни отишга қарор қилди

 Намибия ҳукумати ёввойи ҳайвонларни отишга қарор қилди

Намибия ҳукумати ёввойи ҳайвонларнинг гўштини муҳтож бўлган маҳаллий аҳолига тарқатиш учун уларни отишга қарор қилди.

Намибия, кўплаб Африка мамлакатлари каби, қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда ва унинг фуқаролари, айниқса қишлоқ жойларида, сув ва озиқ-овқат етишмаяпти.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги 723 ҳайвонни ўлдиришни режалаштирмоқда. Буларга 83 та фил, 30 та бегемот, 60 та буйвол, 300 та зебра ва турли хил антилопа турлари киради. Отишма ёввойи ҳайвонларнинг яйлов ва сув ресурслари етарли бўлмаган боғлар ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда олиб борилади.

Худди шу дастурга кўра, профессионал овчилар ва ҳукумат билан шартнома тузган компаниялар аллақачон 157 йирик ўтхўр ҳайвонларни ўлдиришган. Маҳаллий аҳолига 56 тоннадан ортиқ гўшт етказиб берилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги бундай қурғоқчиликда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида озиқ-овқат ва сув учун рақобат муқаррар эканлигини айтди. Мавжуд табиий ресурслар намибияликлар манфаати учун ишлатилиши керак, деди департамент.

БМТ маълумотларига кўра, Африка қитъасининг жанубий қисмидаги ҳозирги қурғоқчилик сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг ёмони ҳисобланади. 68 миллионга яқин африкаликлар очарчилик ёқасида. Намибия сўнгги бир ой ичида озиқ-овқат заҳираларини 84 фоизга тугатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!