Мьянма Бангладешдан роҳинжаларни Мьянма фуқароси деб атамасликни талаб қилди

Мьянма Бангладешдан роҳинжаларни Мьянма фуқароси деб атамасликни талаб қилди

Мьянма Бангладешни ўз ҳудудидаги қочқин роҳинжа мусулмонларини Мьянма фуқаролари деб атамасликка чақирди.

“Анадолу” билан суҳбатда Бангладешнинг расмий Роҳинжалар қочқинларига ёрдам бериш қўмитаси аъзоси Муҳаммад Абдулкалом Нейпидо (Мьянма пойтахти) “ҳижрат қилган Мьянма фуқаролари” сифатини ўзгартиришимизни талаб қиляпти. “Биз уларни “Аракондан кўчиб келган шахслар” деб аташимизни талаб қиляпти”, деган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 25 августидан буён Мьянма ҳукумати ва буддавий экстремистлар Аракон вилоятидаги роҳинжаларга нисбатан геноцид уюштириб келади. Натижада 700 мингдан ортиқ киши қўшни Бангладеш ҳудудига кўчиб ўтган. Уларнинг 60 фоизини болалар ташкил этади. Бу зўравонликларда 9 мингтача роҳинжа ўлдирилган. Сиёсий таҳлилчилар бу ҳолатга мусулмонларни ҳимоя қиладиган мусулмон давлатнинг йўқлигини сабаб қилиб келтирадилар.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!