Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори фирибгарлик устида ушланди

Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори Б.Г. фуқаро Ш.ни тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари орқали навбатчи ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига ўз хизмат хонасида 500 АҚШ доллари ҳамда унинг шахсига оид ҳужжатларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Б.Г.нинг хизмат хонасида белгиланган талабларига зид равишда рўйхатга олинмасдан ва кўриб чиқилмасдан қолдирилган 63 нафар фуқаронинг мурожжаатлари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    УЗБЕКИСТОН
    ХОМИЛАДОР ТУЛГОК УКОЛ КИЛИШ КЕРАК БУ ИНСПЕКТОРГА
    МТС
    Фирибгармасларни ушлаш керак, сабаби ундайлар жуда кам колди, "фидойиларни" иши осонлашади.