Моди Москвага боради

Моди Москвага боради

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш учун Москвага боради.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳамкорлик масаласида музокаралар олиб бориш учун Москвага боради. Бу ҳақда Ҳиндистон нашрлари тарқатган хабарларга асосланиб, CNN хабар берди.

Манбада айтилишича, Нарендра Моди Кремль қўшинлари Украинага бостириб киргандан бери илк Россияга ташриф ташрифини амалга оширади. Ташрифда Москва ва Деҳлининг ўсиб бораётган алоқаларига оид мавзулар муҳокама қилиниши айтилган.

Кремль матбуот котиби Юрий Ушаков Ҳиндистон бош вазири ташрифини тасдиқлаган. Моквада олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўрилаётгани айтилган. Модининг Москвага келиш санаси тез орада маълум қилиниши айтилган.

“Тасдиқлашим мумкинки, биз Ҳиндистон бош вазирининг ташрифига тайёргарлик кўряпмиз. Саналар ҳақида ҳозирча айта олмайман, чунки саналарни томонлар келишилган ҳолда эълон қилишади. Лекин биз фаол тайёргарлик кўряпмиз. Ва бу ташриф албатта амалга ошади”, — дейилади Кремль матбуот хизмати котиби Ушаков хабарида.

Нарендра Моди сўнгги марта 2019 йилда Россияга ташриф буюрган. Ўшанда икки мамлакат ўртасида иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликка чақирувчи келишувлар имзоланган эди.

Россия ва Ҳиндистон раҳбарларининг сўнгги юзма-юз кўришуви эса 2022 йилда ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонда бўлиб ўтган эди. Тор доирадаги суҳбатда Путин ва Моди ўзаро ҳамкорликнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилиш билан чекланган.

Бир гуруҳ таҳлилчилар Ҳиндистон етакчиси ташрифидан мақсад BRICSдаги алоқаларни кучайтириш бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳозирчалик Москва ҳам Нью-Деҳли ҳам бўлажак учрашув тафсилотларини очиқламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!