Миср исроилга қурилиш моллари ва цемент етказиб бермоқда

Миср исроилга қурилиш моллари ва цемент етказиб бермоқда

Arab Post тадқиқотига кўра, Мисрнинг денгиз портлари исроилга юк ва цемент етказиб беришда муҳим марказга айланган.

Сўнгги 3 ой ичида Миср ва исроил портлари ўртасида 19 та кема қатнови кузатилди, шу билан бирга боşшқа араб давлатидан бирорта ҳам кема исроилга етиб келмаган.

⭕️ Мисрнинг исроилга экспорти 2023 йилнинг октабридан 2024 йилнинг июлигача бўлган даврда 170,1 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 162,8 миллион долларга кўпдир.

⭕️ Мисрнинг исроилдан импорти шу даврда 331,6 миллион долларга етди, бу 2022-2023 йилларнинг шу ойларида импорт қилинган 106,8 миллион доллардан уч баробар кўпдир.

⭕️ 2024 йил июль ойида энг юқори кўрсаткичлар қайд этилди: исроилнинг Мисрга экспорти 30,6 миллион доллар ва импорти 45,4 миллион доллар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!