Мирзиёев: "Иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан 320 миллиард сўм йўналтирилади"

Мирзиёев: "Иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан 320 миллиард сўм йўналтирилади"

Саноати паст бўлган Янгиобод, Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик ва Бахмал туманларида янги корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

- киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, янги лойиҳаларга уч йил давомида солиқ ва божхона имтиёзлари берилади;

- “бир дарча” тамойили асосида оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнес учун мини-технологияларни етказиб бериш, уларни 100 минг долларгача молиялаштириш ва ўқитиш хизматлари йўлга қўйилади. Бунга 100 миллион доллар имтиёзли ресурслар ажратилади.

Шунингдек, вилоятда кичик саноат зоналари сони 23 тадан 40 тага етказилади. Иқтисодий зоналарни инфратузилма (йўл, газ, электр) билан таъминлашга бюджетдан 320 миллиард сўм йўналтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!