Мигрантларга оилаларини Россияга олиб ўтиш тақиқланиши мумкин

Мигрантларга оилаларини Россияга олиб ўтиш тақиқланиши мумкин


19 август куни партия етакчиси Леонид Слуцкий бошчилигидаги Россия Либерал-демократик партияси Давлат Думасига меҳнат муҳожирларининг Россияга ўз оилаларини меҳнат шартномаси ёки патент асосида олиб келиш ҳуқуқини чекловчи қонун лойиҳасини киритмоқчи.

Энди Россиядаги меҳнат муҳожирларининг оилалари меҳнат шартномаси асосида боқувчисини кузатиб бориши мумкин.

Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, амалдаги тартиб назоратсиз миграция оқимига олиб келади. Қонун лойиҳасида мазкур қоидани бекор қилиш таклиф этилмоқда.

«Россияга келиб, бундай оилалар ихчам анклавларни ташкил қилади ва маҳаллий аҳолига нафрат билан муносабатда бўлади. Меҳнат муҳожирларининг оилалари уларни уйда кутишлари керак», деди ЛДПР раҳбари Леонид Слуцкий.

Қайд этилишича, юқори малакали ишчиларнинг оилалари қоидадан истисно бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЛДПР депутатлари рус тилини билмайдиган муҳожирларни Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!