Microsoftнинг капитали 2 триллион доллардан ошди

Microsoftнинг капитали 2 триллион доллардан ошди

Aмерикалик технологик гигант Microsoftнинг капиталлашуви 2 триллион доллардан ошди ва компания яна Saudi Aramcoни ортда қолдириб, капитализация бўйича дунёдаги энг йирик компаниялар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Сешанба куни Москва вақти билан соат 22:40 ҳолатига кўра, Microsoft акциялари 1,1 фоизга ўсиб, ҳар бир аксия учун 265,52 долларни ташкил қилди ва аввалроқ савдо пайтида акция нархи ҳар бир қимматли қоғоз учун 265,79 долларга етди, бу эса рекорд кўрсаткичдир.

Бироқ, капиталлашув бўйича дунёдаги энг йирик компания сифатида қиймати 2,2 триллион доллардан ошадиган Aмериканинг Apple корпорацияси бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!