Мессидан футболка олган афғонистонлик болакай кўчада қолди

Мессидан футболка олган афғонистонлик болакай кўчада қолди

2016 йилда афғонистонлик болакай Муртоз Аҳмадийнинг целлофан пакетдан Мессининг футболкасини ясаб, тўп ўйнаб юргани тасвирланган фотосуратлар дунё матбуотида тарқалган эди.

Шундан сўнг, аргентиналик футболчи Муртозни излаб топиб, у билан учрашди ва футболкасини совға қилди.

EFE хабарига кўра, айни пайтда болакай уйсиз қолган. Муртоз яшайдиган қишлоқда ҳарбий ҳаракатлар ўтказилганидан сўнг, унинг уйи батамом бузилган. Шундан сўнг, у оиласи билан қочқинлар учун мўлжалланган бошпанага кўчиб ўтган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!