Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари томонидан маиший техника воситалари қиммат нархларда ҳарид қилинганлиги фош этилди

Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари томонидан маиший техника воситалари қиммат нархларда ҳарид қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари мансабдор шахслари, “A” хусусий корхонаси раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб,  ўртача бозор баҳоси 338,4 млн сўмни ташкил этувчи 126 дона турли маиший техника воситаларини 653,1 млн сўмга яъни, 314,7 млн сўмга қиммат нархларда харид қилишиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!