Марадонанинг ўлими бўйича 7 кишига айблов эълон қилинди

Марадонанинг ўлими бўйича 7 кишига айблов эълон қилинди

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг ўлими бўйича 7 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинди, дея хабар бермоқда Marca.

Сан-Исидро прокуратураси судьядан айблов эълон қилинган гумондорларнинг Аргентинани тарк этишни чеклашни сўраган.

Прокуратура ишида Марадонанинг соғлиғига жавобгар бўлган шифокорлар гуруҳининг ўз ишига совуққон муносабатда бўлгани, қарамоғида бўлган беморни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида Аргентинада вафот этганди. Ноябрь ойи бошида унинг миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва 12 ноябрь куни жавоб берилганди. Диего Армандонинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!