Мактабларнинг бирида форма сотиб олиниши бўйича тилхат ёздирилгани айтилди

Мактабларнинг бирида форма сотиб олиниши бўйича тилхат ёздирилгани айтилди

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берганди. Унга кўра, 2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди. Шунга қарамай ота-оналар мактаб формаси харид қилишга мажбурлангани акс этган хабарлар тарқалди.

Бош прокурор матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов бу ҳақда хабар бермоқда.

Мактабларнинг бирида форма сотиб олиниши бўйича тилхат ёздирилгани айтилди

Маълумотга кўра, пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздирганлиги айтилган хабар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!