Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади

Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади ва “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетидан молиялаштириш тўхтатилади.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Навбаҳор” санаторийси дам олиш маскани “Алоқабанк”дан олинган кредитнинг қолган қисмини тўлаш мажбурияти билан биргаликда уюшмага бепул берилади.

Икки ой мобайнида уюшмага маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун Саll-марказни очиш топширилди.

Уюшма ҳузурида медиа-маркази, пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимлари учун ўқув-услубий марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Уни шакллантириш манбалари:

  • ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашаридан тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;
  • маҳалла тизими ташкилотлари соф фойдасининг 10 фоизи;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва бошқалар.

Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

  • маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш;
  • обод ва хавфсиз қўшничилик тамойилини амалга ошириш;
  • “Маҳалла еттилиги” аъзоларини рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!