Lufthansa Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин

Lufthansa Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашувда Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга қатновларини тезда тиклашига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Lufthansa 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновларни бажарган. Сўнг 2010 йилда бир муддат тиклаб, йўналишни яна ёпган.

Ўзбекистон ҳукумати охирги пайтлар доимий равишда Lufthansa компаниясини авиақатновларини тиклашга таклиф қилиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!