Леонардо да Винчи чизган айиқ боши сурати рекорд даражада сотилди
Леонардо да Винчи чизган айиқ бошининг эскизи Christie's ким ошди савдосида сотилди.
У 8,9 миллион фунт стерлингга (тахминан 12,3 миллион доллар) сотиб олинган. Бу италиялик рассомнинг иши учун рекорд натижадир.
«Расм Леонардо да Винчининг рассом сифатида маҳорат кўрсатганлигидан далолат беради», - дейилади ким ошди савдоси уйининг Twitterдаги саҳифасида.
Эскиз - бу 7х7 см қизил-оч сариқ қоғозга кумуш қалам билан чизилган расм. У 1480-йилларнинг биринчи ярмида яратилган. Бу рассомнинг имзоси бор асарларидан биридир. Харидорнинг исми ошкор қилинмаган.
Аввалги рекорд натижани қайд этган 8,1 миллион фунт-стерлингга сотиб олинган Леонардо Да Винчининг «От ва чавандоз» асари эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).