Кремль: «Уни нимада айблашаётганини билмаймиз»

A A A
Кремль: «Уни нимада айблашаётганини билмаймиз»

Россиянинг Париждаги элчихонаси Дуров билан кўришишни талаб қилган, бироқ француз расмийларидан ҳеч қандай жавоб олмаган ва «Француз томони ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда» дея таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, Франция ҳукуматини консулликнинг киришига рухсат беришга чақиришган.

«Ягона муаммо шундаки, Дуровнинг ҳам Франция фуқаролиги бор”, — деди Захарова - »Шунга кўра, Франция уни, биринчи навбатда, ўз фуқароси сифатида кўради”.

Душанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга «Биз Дуров нимада айбланаётганини аниқ билмаймиз. Бу борада ҳеч қандай расмий баёнот эшитмадик», деди.

“Бирор нарса дейишдан олдин, вазият аниқроқ бўлишини кутиш керак... Бусиз изоҳ бериш ўринсиз бўлар эди".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!