Коронавирусда гумонланиб Тошкентга олиб кетилган китоблик француз агрономнинг аҳволи қандай?

Коронавирусда гумонланиб Тошкентга олиб кетилган китоблик француз агрономнинг аҳволи қандай?

Мамлакатимизда коронавирус хавфи кириб келишини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар амалга оширилаётган дастлабки кунларда ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги француз агрономда коронавирус аниқлангани мазмунида миш-мишлар тарқалган эди.

Хабарларга кўра Китоб туманидаги «Nasaf Agro Impeks» МЧЖга қарашли интенсив боғда боғбон агроном сифатида иш олиб бораётган, 1959 йилда туғилган Yves Baranco коронавирусда гумонланиб, пойтахтга олиб кетилган эди. Ушбу хабар атрофида баъзи миш-мишлар ҳам тарқалиб, француз билан мулоқотда бўлган МЧЖ раҳбари ва бошқалар худдики, касаллик юқтириб олган деган тахминлар илгари сурилган эди.

Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 14 кунлик карантин муддати тугаб, франциялик агроном соғлом эканлиги тўлиқ тасдиқланган, дея маълум қилмоқда "nnnews.uz". 

Маълум қилинишича, ҳозирда, асли франциянинг Tarbes туманидан бўлган, боғдаги ҳамкасблари уни ИФ деб атайдиган фаранг агроном Тошкентда, меҳмонхонада истиқомат қилмоқда.
Бундан ташқари, айни пайтда боғбон «ИФ» парваришлаган боғ тўлиқ гулга киргани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!