Кепага жамоа топилди

A A A
Кепага жамоа топилди

Испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага «Борнмут» футболчисига айланади.

Клуб «Челси»га тегишли 29 ёшли посбонни сотиб олиш ҳуқуқисиз бир мавсумга ижарага олади. Испаниялик дарвозабон ижарага кетишдан аввал «Челси» билан шартномасини 2026 йилгача узайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Кепа ўтган мавсумни «Реал»да ижарада ўтказиб, Ла Лига ва ЕЧЛда ғолиб бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!