Караокеда қўшиқнинг авжига чиққан хитойлик аёлнинг ўлишига бир бахя қолди

Караокеда қўшиқнинг авжига чиққан хитойлик аёлнинг ўлишига бир бахя қолди

Аёл қўшиқнинг авжига чиққанида бош мия томири ёрилиб кетди.

Ушбу ҳодиса оилавий караоке-тадбирда 55 ёшли аёл билан содир бўлди. У иккита қўшиқ ижро этган, сўнгра юқори тоналликка эга бўлган Хитой халқ қўшиғини куйламоқчи бўлган.

Қўшиқни айта туриб Чжан кучли бош оғриғи ҳамда кўнгил айнишини ҳис этган.

Қариндошлари аёлни шу заҳоти шифохонага олиб борди. Шифокорлар аёлга мия қон томирининг ёрилиши ташхисини қўйган. Чжан икки соат операция столида ётган, унинг томири қайта тикланган. Ҳозирда у тиббиёт муассасасида реабилитация даврини бошдан кечирмоқда.

Тиббиёт ходимларининг айтишича, Чжан қандли диабет ва юқори қон босими туфайли шундай ҳолатга тушган. Караокеда баланд нотада қўшиқ айтиш туфайли қон томири ёрилиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!