Карантин: бошқа вилоятда яшайдиган отаси ёки онаси ўлган фуқаро таъзияга бора олмайдими?

Карантин: бошқа вилоятда яшайдиган отаси ёки онаси ўлган фуқаро таъзияга бора олмайдими?

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг:

❓Агар бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошларининг, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш зарур бўлса, қандай йўл тутиш керак?

❗️Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз.

❓Тиббиёт муассасасидан уйига жавоб берилган фуқарони бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш қандай бўлади?

❗️Агар Сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятига олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатдан ўша вилоятда рўйҳатда турганлигини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларини тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин.

❗️Касални уйига олиб борган фуқаро, карантин чекловлари тугамагунча ортга қайтолмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!