Кадрларни касбий тайёрлаш бўйича техникум билан иш берувчи ўртасида келишув имзоланди

Кадрларни касбий тайёрлаш бўйича техникум билан иш берувчи ўртасида келишув имзоланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон логистика ассоциацияси, Экспорт ва логистика академияси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш тармоқлари учун профессионал таълим (ПЕCА)” лойиҳаси доирасида “Логистика соҳасида малакали ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда вазирлик Профессионал таълим тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи Ўткир Алижонов ўз тақдимоти билан иштирок этиб, профессионал таълим муассасалари ва иш берувчиларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, иш берувчилар эҳтиёжи асосида дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчилар амалиётларини самарали йўлга қўйиш ва битирувчилар бандлигини таъминлаш ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, учрашув давомида логистика соҳасида миллий кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, бир-бирига маслаҳат хизматларини кўрсатиш, логистика хизматлари соҳасида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, конференсиялар, семинарлар ўтказиш, амалиёт ва ўқув семинарлари ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилиб, келгусидаги истиқболли режалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон логистика ассоциацияси, Тошкент автомобил ва йўллар техникуми ва “Мултимодал Транс Терминал” МЧЖ томонидан “Миллий кадрларни касбий тайёрлаш тўғрисида” шартнома имзоланди.

Ундан Тошкент автомобил ва йўллар техникумида транспорт ва омбор логистикаси соҳасида иш берувчилар билан ҳамкорликда ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда соҳа вакиллари малакасини ошириш каби масалалар ўрин олган.

Бундан ташқари, “Автотранспорт логистикаси” ва “Омбор логистикаси” мутахассисликлари бўйича соҳа талаблари, ўқув режалари ва дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, логистика марказларида техникум ўқувчилари учун ўқув ва амалий машғулотларни биргаликда ўтказиш, техникум битирувчиларининг малака имтиҳонлари иш берувчилар томонидан баҳоланиши назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!