Журналист ўлими: 18 киши қўлга олинди, 5 киши лавозимидан озод этилди

Журналист ўлими: 18 киши қўлга олинди, 5 киши лавозимидан озод этилди

Аввалроқ, Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг ўлими ҳақида расман маълум қилгани ҳамда бунинг ортидан Саудия Арабистони Умумий разведка хизмати раҳбарининг ўринбосари генерал Аҳмад Асирий ҳамда подшоҳнинг маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтоний ишдан бўшатилгангани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга қараганда, журналистнинг ўлими сабаб яна уч давлат амалдорига “чиқиш эшиклари кўрсатилган”. Ҳозирча мазкур давлат амалдорлари кимлар экани ҳақида хабар берилгани йўқ.

Бундан ташқари, журналистнинг ўлимида гумон қилинаётган 18 саудиялик қўлга олинган. Улар устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!