ЖССТ пандемия даврида овқатланиш рационига жиддий эътибор қаратишни тавсия қилди

ЖССТ пандемия даврида овқатланиш рационига жиддий эътибор қаратишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия даврида аҳоли овқатланиш рационига жиддий эътибор қаратишни тавсия қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўз саҳифасида пандемия даврида инсонларнинг соғлом овқатланишга ва кундалик рационларига алоҳида эътибор қаратишлари муҳимлигини билдирди. Тўғри танланган кундалик озуқа таркиби организмнинг юқумли касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва инсон касалликдан сўнг соғлигини тез қайта тиклашида муҳим роль ўйнайди.

Таъкидлаш жоизки, соғлом овқатланиш тўғридан-тўғри вирус билан зарарланишдан ҳимоя қилмайди, бироқ тўғри танланган рацион таркиби иммунитетни кучайишига ва юқумли касалликларга қарши курашишда ёрдам беради. Бундан ташқари, соғлом ва тўғри овқатланиш бошқа касалликлардан, хусусан, ортиқча вазн, диабет, юрак касалликлари пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради.

 ЖССТ томонидан тўғри ва соғлом овқатланишга тегишли тавсиялар.

 Овқатланиш рационида турли маҳсулотлар, айниқса мева-сабзавотлар бўлишини таъминланг

Кунлик рационга бўғдой, жўхори, гуруч, дуккакли ўсимликлар, чечевица, ловия каби маҳсулотларни киритиш лозим. Айниқса, табиий жўхори, тариқ, сули, буғдой ва гуруч муҳим моддаларга бой бўлиб, узоқ вақт давомида инсоннинг тўқ тутиш хусусиятига эга.

Бундан ташқари, ҳўл мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг, уларни енгил тамадди ўрнида тановул қилиш айни муддао. Гўшт, балиқ, тухум ва сут маҳсулотларида ҳам инсон организми учун зарурий моддалар мавжуд.

Туз истеъмолини камайтиринг

Кунлик туз истеъмолини 5 граммдан оширмасликка ҳаракат қилинг. Тановул қилиш давомида туздан фойдаланмасликка интилинг. Овқат тайёрлашда ҳам туздан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг ҳамда тузли соуслар ва зираворлар истеъмол қилишни камайтиринг (масалан, соя ва балиқ соуси, шўрва зиравори).

2. Шакар истеъмолини чекланг

Ширинликлар ва газли ширин ичимликлар, мевали шарбат, порошокли концентрат, ароматизаторли сув ва энергетиклар, тайёр қавҳа ва хушбўйлаштирилган сутли маҳсулотлар каби шакарли ичимликлар истеъмол қилишни чекланг.

Пишириқ, пирожное ва шоколад каби ширинликлар ўрнига ҳўл меваларни танланг. Ширинликларни танлашда унинг таркибидаги шакар миқдорига эътибор беринг.

3. Ўзизга кўп сув ичишни тез-тез эслатиб туринг

Инсон организми нормал фаолият юритиши учун етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиниши керак. Сув шакарли ичимликлар ўрнини босиш учун яхши восита, бу шакар истеъмол қилишни чеклашга хизмат қилади.

4. Спиртли ичимликлар хавфли ва истеъмол учун зарарли

Спиртли ичимликлар COVID-19 дан ҳимоя қилмайди, аксинча, соғлиққа зарар етказиши мумкин. Спиртли ичимликларни тез-тез ёки керагидан ортиқ истеъмол қилиш жароҳат олиш хавфини оширади ва жигар, саратон, юрак ва руҳий касалликларга олиб келади.

“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!