Жазирама иссиқ туфайли Мексикада маймунлар нобуд бўлмоқда

Жазирама иссиқ туфайли Мексикада маймунлар нобуд бўлмоқда

Мексика жануби-шарқида жазирама иссиқ туфайли 146 та маймун нобуд бўлди. Бу ҳақда Марказий Америка манбаларига таяниб, Anadolu нашри хабар берди.

Мексикада жазирама оқибатида маймунлар ўлими билан боғлиқ ҳолат май ойи бошидан кузатила бошланган. Ўлим ҳолатлари асосан йўқолиб кетиш хавфи остида турган Сарагуатос маймунлари ичида кузатилган.

Ҳолат асосан Табаско ва Чиапас штатларида юз берган. Экологлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари приматлар турининг юқори ҳарорат ва сувсизланиш туфайли дарахтлардан йиқилиб ўлаётганини хабар қилган.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги 20 май куни 80 та маймуннинг ўлими бўйича текширувлар ўтказилишини маълум қилган. Бироқ шу кунгача ҳеч бир ҳукумат органи ўлган маймунлар сони ҳақида расмий маълумот тақдим этмаган.

Табаско штатида туғилган Мексика президент Андрес Мануэл Лопез Обрадор ички ишлар секретарига ҳалок бўлаётган турни сақлаб қолиш бўйича чоралар кўришни буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!