Жаҳон банки Тожикистонга COVID-19 га қарши курашиш учун 11,3 миллион доллар ажратди

Жаҳон банки Тожикистонга COVID-19 га қарши курашиш учун 11,3 миллион доллар ажратди

Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Халқаро ривожланиш ассоциациясининг Тожикистонда COVID-19 учун фавқулодда вазиятларни бартараф этиш лойиҳасини молиялаштиришга қаратилган 11,3 миллион доллар миқдорида грант маблағини маъқуллади, дея хабар берди Душанбедаги банк ваколатхонаси матбуот котиби Нигина Алиева.

"11,3 миллион долларлик грант Тожикистоннинг глобал COVID-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хавф-хатарларга қарши самарали тайёргарлик кўриш ва саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди", деди у.

Унинг сўзларига кўра, молиялаштириш доирасида бутун Тожикистон бўйлаб тиббий муассасаларда интенсив терапия ва реанимацсия бўлимлари учун 100 га яқин жиҳозланган жойлар ташкил этилади.

"Бундан ташқари, лойиҳа соғлиқни сақлаш тизимининг COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун имкониятларини кучайтиришга қаратилган", дейди Алиева.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!