Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган "International Tashkent Hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Вьетнам давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ўтказилди. Тадбир Ўзбекистоннинг “Prestige Travel” туристик компанияси ташаббуси билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда Маданият ва туризм вазирлигининг масъул ходимлари икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари: жумладан, “Prestige Travel” компанияси асосчиси Ойбек Aҳмедов, Вьетнамнинг “VinGroup” корпорацияси вакили ҳамда Вьетнамдаги йирик “VinPearl” меҳмонхоналар тизими раҳбари Aлександра Нгуэн хоним ва “Amega Travel Vyetnam ” компанияси бошқаруви раиси Соня Нгуйен Тхи Хуан хонимлар иштирок этишди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Жумладан, икки давлатлар ўртасида сайёҳлар оқими ҳам аввалги йилларга нисбатан кескин ортди. 2022 йилнинг якунларига кўра Вьетнамдан Ўзбекистонга 10 минг нафарга сайёҳлар кириб келган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ўз навбатида икки мамлакат туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун янги имконият ва муҳим қулайликлар яратади.
“Мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил етиш ҳамда Вьетнамдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз. Жумладан, июнь ойидан бошлаб пойтахтимиз Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар ишга туширилади. Ўтган йили “Prestige Travel” томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Вьетнамга саёҳатлари ташкил этилганди. Шу қаторида минглаб Вьетнамликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Яна бир бор таъкидлайман: амалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир. Бизнинг компания бу борада етарли тажрибалар асосида фаолият кўрсатади. Сабаби биз Ўзбекистонда илк бор Мисрга, Черногорияга, Вьетнамга ҳамда қатор Европа давлатларига биринчи марта тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиб, саёҳат учун йўл очганмиз”, - деб таъкидлади “Prestige Travel” компанияси асосчиси Ойбек Aҳмедов.
“Мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда биздаги салоҳиятни хорижда янада кенгроқ тарғиб қилиш, халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ноодатий тарзда хорижий сайёҳлар еътиборини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан бугунгидек икки томонлама очиқ мулоқотлар қатор янгиликларга қўл уришимиз учун асосдир. Вьетнамлик тадбиркорларнинг Биз Вьетнам давлатида юртимизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз ва уларни мамлакатимизда кўришдан мамнун бўламиз”, - деб айтиб ўтди очиқ мулоқотда Маданият ва туризм вазирлиги департаменти раҳбари Темур Мажидов.
Туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни жадал ўсиб бормоқда. Буни жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2 млн. нафардан ортгани ва туристик хизматлар экспорти салкам 650 млн AҚШ долларига етганидан ҳам билиш мумкин. Жорий йилда хориждан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сони 7 млн нафардан ортиши кутилмоқда. Бунда Вьетнам давлати билан туризм соҳасида олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорлик ҳам алоҳида ўрин тутади.
Тадбир давомида дастлаб, хорижлик тадбиркорларга Ўзбекистонда туризм йўналишида яратилган имкониятлар ва охирги эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг томонлар икки мамлакатнинг туризм имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли келишувларга еришиш борасида мулоқотга киришди.
Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 5 мингга яқин меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортди.
Маданият ва туризм вазирлиги соҳада меҳнат қилаётган тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаган ҳолда мамлакатимизда янги туризм йўналишлари фаолияти учун имкониятлар яратиб бериш устида иш олиб борилмоқда. Бу билан аҳолининг туризм маданиятини ошириш ва уларнинг сифатли дам олиши учун шароит яратилмоқда.
Ушбу тадбирни ташкил етишда ташаббус кўрсатган “Prestige Travel” компаниясига 2018 йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келинмоқда.
Жумладан, “Prestige Travel” компанияси томонидан 2018 йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрига илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021 йил май ойида Мисрнинг энг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Вьетнамнинг Пҳу Қуок оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ёзида Вьетнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди. Жорий йилнинг аввалида еса Черногорияга тўғридан тўғри рейслар амалга оширила бошланган эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.