Исроилда умумий иш ташлаш эрта якунланди

Исроилда умумий иш ташлаш эрта якунланди

Бундай қарор Исроилнинг Histadrut касаба уюшмалари конфедерацияси томонидан Mеҳнат суди иш ташлашни сиёсий характерга эга деб топиб, уни тугатишга буйруқ берганидан кейин қабул қилинди.

"Биз ҳуқуқий давлатда яшаймиз ва суд қарорини ҳурмат қиламиз, шунинг учун мен барчани ишга қайтишга чақираман", — деди Histadrut раҳбари Арнонн Бар-Девид.

Шу билан бирга, у иш ташлашни "муҳим қадам" деб атади ва уни юз минглаб Исроил фуқаролари қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!