Исроил захирадаги аскарларни ҳарбий хизматга чақирмоқда

Исроил захирадаги аскарларни ҳарбий хизматга чақирмоқда

Исроил армияси “кучлар етишмовчилиги” сабабли захирадаги аскарларини ҳарбий хизматга чақирмоқда. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

“Мудофаа вазири Йоав Галлант куч етишмаслиги сабабли ҳарбий хизматдан озод этилган ва чақирув ёшидаги захирадаги аскарларни хизматга чақириш тўғрисида фармойиш берди”, дейди яҳудий давлати армияси.

Қарор мунтазам, захирадаги кучларнинг ҳолати ва жанговар шайлигини баҳолаш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш режалари доирасида қабул қилинган. Армия тайёргарлик тугагандан сўнг захирадаги аскарлардан аризаларни қабул қилишни бошлайди. Қайтиш учун яроқли деб топилган шахслар зарур бўлганда турли бўлинмаларга тақсимланади.

Аввалроқ Исроилнинг артиллерия қўшинлари қўмондонлиги бир неча ой давом этган Ғазодаги операциядан сўнг танклар етишмаётганини тан олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!